Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни

×

 2022-10-10 17:36:23    353

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, ҳар йили Халқаро қишлоқ аёллари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Бинобарин, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллиги ортиб бораётгани жамиятда уларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Шу муносабат билан бугун Бағдод туманидаги “Ёшлар равнақи” фермер хўжалигида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, оила ва хотин қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, спортни ривожлантириш бўлими ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида туманимиз "оқ олтин" хирмонини яратишда ўзининг ҳалол ва машаққатли меҳнатлари билан катта ҳисса қўшаётган меҳнаткаш қишлоқ аёллари учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов сўз олиб, ҳозирда давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб, ушбу сана муносабати билан самимий тилакларини билдириб ўтди.

Тадбирда 150 нафардан зиёд фаол теримчи аёллар иштирок этди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган жозибали куй-қўшиқлар эса ушбу тадбирга ўзгача жозиба бағишлади.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва зиё улашувчи китоблар совға қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.