Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманидаги кичик саноат зоналарида коммуникация тармоқларини барпо этиш учун сўнгги уч йида 10 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди
2022-10-11 14:56:08 321
Сўнгги уч йилда Бағдод туманида ташкил этилган кичик саноат зоналарини коммуникация тармоқлари билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши курашиш Республика комиссияси йиғилишинг 2020 йил 19 майдаги 24-сонли баёнига асосан, туманнинг “Дашт” ҳамда “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган кичик саноат зоналарида умумий лойиҳа қиймати 1.4 млрд. сўм бўлган 2 дона 400 КВ ва 630 КВ кучланишли трансформатор пунктлари ўрнатилди, шунингдек, 2 дона сув қудуғи чиқарилиб, cув иншооти барпо этилди. Табиий газ тармоғини тортиш учун эса 796.2 млн. сўм маблағ сарфланиб, натижада 3.5 км. тармоқ тортилди ҳамда 2 дона ГТП ўрнатилди.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101- сонли қарорига асосан, “Мурувват Ёшлар” ва “Аэродром” кичик саноат зоналарида 1.1 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 2 дона 1000 КВ кучланишли трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ, 2.4 млрд. сўм эвазига 2 дона сув қудуғи қазилиб, 2 та сув иншооти ишга туширилди. Бундан ташқари, 5 км.дан ортиқ газ тармоқлари тортилиб, 2 дона ГРБ ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 06 июндаги ПҚ-271- сонли қарорига асосан, тумандаги “Каримбобо”, “Миришкор”, “Мурувват” ва “Чигит” кичик саноат зоналарида умумий лойиҳа қиймати 5.7 млрд. сўм бўлган 5 та сув қудуғи қазиб чиқариш ва 5 та сув иншооти қуриш ҳамда 1 км. узунликдаги оқова сув тармоғини тортиш ишлари давом этмоқда. Сарфланаётган маблағлар республика бюджети ҳамда ҳудудий тармоқларга ажратилаётган бюджет ссудаси ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.