Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қирғиз инвестори "Аэродром"да яратилаётган шарт-шароитларни кўздан кечирди
2022-10-13 16:31:22 308
Қирғизистоннинг “Geo beton invest” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жамила Турдахунова Бағдод туманида ташкил этилган "Аэродром" кичик саноат зонасида бўлиб, бу ерда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Хорижий инвесторнинг туманга илк ташрифи 2021 йилнинг январь ойида амалга оширилган бўлиб, кўп йиллардан буён фойдаланишсиз турган ерда тайёр бетон маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишилган ҳамда "GEO BETON BAGDAD" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этилган эди.
Туман ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими вакили Шерхон Камолдиновнинг маълум қилишича, ўтган вақт давомида “Аэродром” кичик саноат зонасида 1 дона 1000 КВ кучланишли трансформатор пункти ўрнатилди, 1 та сув қудуғи қазиб чиқарилиб, сув иншооти ишга туширилди. Шунингдек, ҳудудга табиий газ тамоғи тортилди.
“GEO BETON BAGDAD” МЧЖ ҚК томонидан тақдим этилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва яқин келажакда бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Қўшма корхона таъсисчиси ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш учун техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилгани, қурилиш ишларини бошлаш учун эса архитектура-режалаштириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.