Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда мактаб ўқувчисининг шеърий китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

×

 2022-10-14 18:07:42    238

PDF yuklash
Chop etish


Китоб – ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У ота-онага меҳр-муҳаббат, эл-юртга яқинлик, Ватанга муҳаббатни онгу шууримизга сингдиради.

Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимиз илмий асарларини тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, ёшлар орасидан янги-янги истеъдод эгаларини кашф этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам доимий эътиборда.

Ҳозирда Бағдод туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфида таҳсил олаётган Ҳуснидахон Мадаминова ўзи каби ёшларга кўрсатилаётган давомли эътибордан илҳомланиб, сўнгги йилларда битилган шеърларини 2 та китобга жамлади ва уларни китобхонларга тортиқ қилди. “Тонг” ва “Ойни излаб” деб номланган ушбу китобларда муаллифнинг соф туйғулари, инжу фикрлари ифодаланган.

Бугун “Чўринди” маданият саройида янги китоблар тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Пардахол Норқобилова, таълим фидойилари, ижодий-маданий тарғиботчилар, шунингдек, китобсевар ёшлар иштирок этди.

- Бағдоддан етишиб чиққан жуда кўплаб устоз ёзувчи-шоирларни биламиз, уларнинг асарлари миллий адабиётимизнинг ёрқин намуналари сифатида қадрли, - деди П.Норқобилова. – Истаймизки, Ҳуснидахонга ҳам ана шу устозларнинг йўлини берсин. Келгусида Ўзбекистон халқ шоири Зудфияхоним сингари қалби ҳамиша уйғоқ, эл ардоғидаги ижодкор бўлиб етишсин.

Ҳуснидахон айни пайтда “Тоҳир-Бағдод” телевидениеси қошида ташкил этилган Ҳазрати Ҳазиний номидаги “Ижодкорлар клуби”нинг фаол аъзоларидан саналади. Тадбирда қатнашган клуб раҳбари, шоира Каримабегим шогирди эришган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, янги китоблар – тинимсиз машқ ва изланишлар маҳсули эканини таъкидлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган тақдимот тадбирида ёш шоира қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.