Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқ аёлларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди

×

 2022-10-14 18:09:05    280

PDF yuklash
Chop etish


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2007 йилда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган аёлларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг аҳволи, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида махсус резолюция қабул қилиниб, унга кўра 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни, деб белгиланди.

Ушбу сана дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонлаб келинади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан буён ушбу кун муносабати билан қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини енгиллаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда ҳам ушбу кунни янада кенг нишонлаш, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда. Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Нуру дур” тантаналар саройида ташкил этилган байрам тадбирида ҳам аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов қатнашиб, ҳар жабҳада илғор ва ташаббускор бўлган аёлларни бугунги сана билан самимий қутлади. Шунингдек, тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Камила Кавланова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Пардахол Норқобилова иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, қишлоқ ҳудудларида яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фарзандлар тарбияси билан шуғулланаётган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш доимий ва энг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидладилар. Шунингдек, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлнинг оиладаги ўрни, оилада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга оқилалик билан ечим топиш, фарзандлар тарбиясини чиройли тарзда йўлга қўйиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда лобар аёлларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Туман маданият бўлими ходимлари ва хушовоз санъаткорлар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.