Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Турли идораларга 10 йил қатнаб товони қаварган” онахоннинг мурожаати ижобий ҳал қилинди

×

 2022-10-15 18:34:36    212

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Қўрғонча кўчасида яшовчи Нафисахон ая Толибжонова 73 ёшга тўлди. Ўзининг айтишича, яшаш хонадони устидан бундан 10 йил олдин тортилган электр тармоғи ўшандан буён “бошоғриқ” бўлган.

- Катта-кичик эшикларга қатнайвериб товоним қаварди, болам, - дейди ая биз билан суҳбатда, - Ана бўлар-мана бўлар билан 10 йил яшадим. Уйимнинг шундоққина тепасидан сим ўтган, денг, бировга томга чиқса бошга тегадиган даражада. На ўнггимда, на тушимда халоват бор. Электросетнинг аввалги раҳбарларига шикоят қилавериб, жағим тушди. Охири, туман ҳокимининг қабулига бордим-да. Шу 10 йилда битмаган ишим 3 кунда ҳал бўлди-қўйди. Мана, бўларкан-у...

Гап шундаки, Нафисахон аянинг яшаш хонадони устидан 10 кВ ли электр ҳаво узатмаси олиб ўтилган. Мазкур ҳолат туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ўрганилгач, ушбу тармоқ “Самарқанд” нимстанциясидан чиқувчи “Носиржон” узатмасидан узилиб, “Намуна” нимстанциядан чиқувчи “Бағдод” узатмасига улаб берилди. Бунинг учун ўндан ортиқ таянч устунларини кўчириб, бошқа манзилларга ўрнатиш ва тармоқни янгитдан тортишга тўғри келди. 

Майли-да, инсон қадрини улуғлаш учун ўнта “столба”ни кўчириш-у янги тармоқ нима бўпти!.. Эътиборлиси, бунинг натижасида Нафисахон ая ва унинг 5 та қўшниси 10 йиллик муаммодан халос бўлди. Қўрғончаликлар ҳозир “электросет” ходимларини роса дуо қили-и-иб ўтиришибди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.