Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шартномавий мажбуриятни бажарган фермер яна 10 тоннадан зиёд пахта сотмоқчи

×

 2022-10-15 18:38:04    226

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил 57 гектар майдонга чигит қадаган ва 120 тоннага яқин ҳосил олишни мақсад қилган “Ғани ота” фермер хўжалиги аъзолари мавсум бошидан буён 135 тонналик хирмон уйдилар. Хўжалик раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарҳоджон Саримсоқов биз билан суҳбатда, бу – ҳали ҳаммаси эмаслигини айтади:

- Яна 10-15 тонна пахта бор далаларимизда. Об-ҳавосидан бериб турса, етилган кўсаклар қийғос очилиб ётибди, мавсум охирига қадар шиддатни сусайтирмаймиз. Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари сабабли, пахта бу йил пулга, ҳақиқий даромад манбаига айланди. Қанча кўп меҳнат қилсанг, ҳалол тер тўксанг, топганинг – ўзингни бўлиб қолди. Шунга, астойдилмиз...

Бугун ҳам хўжалик далаларида йиғим-терим ишлари авж олди. Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари хўжалик шийпонида бўлишиб, мавсум бошидан буён илғорликни қўлдан бермай келаётган теримчиларни рағбатлантирдилар.

- Депутатлар ҳам бугун “ҳорманг”га келишди, - дейди фермер. – Улар ташаббус кўрсатишиб, бир этак-бир этакдан пахта теришди, теримчиларга елкадош бўлишди. Чамамда, бугун пунктга 3 тоннага яқин пахта боради хўжалигимиздан.

Таъкидлаш керакки, далада яратилган қулай маиший шарт-шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида тарқатилаётгани, қолаверса, илғор теримчиларнинг доимий равишда рағбатлантириб борилаётгани “Ғани ота”нинг илғорлар сафида боришида асосий омил бўлаётир.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати