Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сабр ва шукрда ҳикмат кўп: бағдодлик Қимматой бир қўли билан ҳаётини ўнглади

×

 2022-10-17 17:10:52    231

PDF yuklash
Chop etish


Асли Учкўприк туманида туғилиб, 5-6 йил аввал Бағдодга келин бўлиб тушган Қимматой Ғойипова II гуруҳ ногирони ҳисобланади – 4 ёшида бахтсиз ҳодиса оқибатида чап қўлидан айрилган. Лекин у асло тушкунликка тушмади, яшаш учун, яхши яшаш учун тинимсиз меҳнат қилди. Айримларнинг уқуви етмайдиган юмушларни Қимматой бир қўллаб бўлса-да, эплади. 

Синовда сабр тилаб, қувончда шукр келтирган матонатли бу аёл туманнинг Гулистон шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида турмуш ўртоғи билан яшайди. 2 хонали квартира сотиб олиш учун ушбу оилага туман ҳокимлиги томонидан бошланғич тўлов тўлаб берилган. Эр ва хотин бир ёқадан бош чиқариб, фаровон турмуш учун астойдил меҳнат қилишмоқда. 

- Турмуш ўртоғимда ҳам II гуруҳ ногиронлиги бор, - дейди Қ.Ғойипова. – Туман ҳокимлигининг ёрдами билан доимий иш ўрнига эга бўлди. Ҳаётдан нолимаймиз сираям. Чунки нафас оляпмизми, демак ҳаракат қилиш керак. Бировларга боқиманда бўлиб қолишдан Ўзи сақласин! Оғир кунларда сенга елкадош бўладиган, қўлингдан ушлаб тўғри йўлга соладиган яқинларинг борлиги қандай яхши. Фурсати келганида, турмушимиз ўнгланишида ёрдам берганлари учун атрофимиздаги яхши инсонларга чин кўнгилдан раҳмат айтмоқчиман.

Қимматой Ғойипова “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган. Бундан 4 ой олдин туман ҳокимлиги томонидан ушбу фуқарога субсидия асосида 2 турдаги замонавий тикув машинаси ажратилди. Болаликдан чеварчиликни пухта ўзлаштирган Қимматой учун бу айни муддао бўлди.

- Кунига 2-3 та кўйлак тикиб сотяпман, юз минг сўм атрофида пул топяпман шу ҳунарим билан. Шукр, шаҳарчада ўнлаб доимий мижоз орттирдим. Эндиликда ўзим каби имконияти чекланган хотин-қизларга шу ҳунарни ўргатиб, касаначилик асосида уларниям иш билан банд қилмоқчиман. 

Бугунги турмушидан мамнун бу аёл пахта йиғим-теримида қатнашиб, бир қўли билан кунига 90-10 кило пахта тергани ва мавсум бошидан буён 4 милён сўмдан ортиқ пул ишлаб топгани ҳақида ҳам сўзлаб берди. Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими тавсияси асосида 77 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.