Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан яна 11 нафар аёлга тикув машинаси берилди

×

 2022-10-20 18:14:07    229

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида енгил конструкцияли иссиқхоналар барпо этиш, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадалини қоплаш, ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 476 нафар фуқаро учун зарур асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, “уста-шогирд” анъанаси асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларнинг мазкур йўналишдаги харажатларини қоплашга жами 3 млрд. 11 млн. сўм маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ғайратжон Эшонхонов маълум қилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг тегишли тавсиялари билан, бугун 11 нафар хотин-қизларга субсидия тариқасида замонавий тикув машиналари топширилди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ўзини ўзи банд қилиш ва келгусида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган фуқаролар билан учрашиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар учун дастуриламал бўлаётир. Чунончи, октябрь ойининг ўзида 25 нафар хотин-қизга тикув машинаси топширилган бўлса, яна 10 нафар фуқаро учун “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали тўлаб берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.