Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг Бағдод тумани босқичи ўтказилди
2022-10-20 18:15:43 328
Гулистон шаҳарчасидаги маданият марказида Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг Бағдод тумани босқичи бўлиб ўтди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиеванинг қайд этишича, танлов давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ янги мезонлар асосида ўтказилган. Тадбирда ушбу давлат мукофоти иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун муносиб рағбатлантириш омили бўлаётгани таъкидланди.
Танлов доирасида ўқувчи қизлар томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкилланди. Фарғона вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш маркази раҳбари Дилоромхон Меҳмонова жараёнларни кузатар экан, танловнинг алоҳида масъулият ва уюшқоқлик асосида ўтганини юқори баҳолади.
Танловнинг туман босқичида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 28 нафар номзод 7 та йўналиш бўйича ўз билим, истеъдод ва иқтидорларини намойиш этди.
Туман танлов комиссияси томонидан ҳар бир иштирокчининг чиқиши, тайёрлаган ишлари, эришган ютуқлари одилона баҳоланиб, энг муносиб деб топилган номзодлар вилоят комиссиясига тавсия этилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.