Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хонадонида ёнғин содир бўлган оила учун 4 хонали янги уй қуриляпти

×

 2022-10-21 17:48:10    280

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 20 августида Бағдод туманининг “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Боғу-бўстон кўчаси 81-рақамли уйда яшовчи Маҳмуджон Миргадоев хонадонида ёнғин содир бўлгани, воқеадан кўп вақт ўтмай, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ушбу хонадонга бориб, янги уй қурилишида оилага ёрдам кўрсатилишини айтгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан маълум вақт ўтиб, бугун мазкур хонадонда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишдик.

-  Аввало, ҳеч кимнинг бошига бунақа ташвиш тушмасин, - дея гап бошлади хонадон эгаси. – Лекин буям Яратганнинг бир синови экан. Минг раҳмат, туманимиз ҳокими, маҳалла раиси, қишлоқдошлар, дўст-танишлар – саховатпеша инсонлар кўмаги билан янгидан иморат кўтардик. Оғир кунларда бизга елкадош бўлганлардан бир умр миннатдорман. 

Маҳмуджон аканинг айтишича, бахтсиз ҳодисадан 2 кун ўтибоқ, туман Ободонлаштириш бошқармасининг қурилиш бригадаси ва махсус техника воситалари ёнғин талофатларини бартараф этиш ишларига сафарбар этилган. Шундан сўнг, эскини бутлагунча эс кетар, деган маталга амал қилган хонадон соҳиби аввалгисидан кўркам ва шинамроқ иморат барпо этишга киришди. Маҳалла раиси бош-қош бўлиб, бир томондан ёғоч тахта, бир томондан цемент-ғишт ва бошқа ашёлар келтирилди – қурилиш ишлари шитоб бошланиб кетди.

-  Туманимиз ҳокими кунда-кунора телефон қилиб, қурилиш ишларининг боришидан хабар олиб турди. Ғишт, шифер каби зарур қурилиш маҳсулотлари ҳокимлик томонидан бепул ажратилди. Бундан ташқари, ҳудудимиздаги фермер-тадбиркорлар ва савоб умидида бўлган ўнлаб маҳалладошлар беминнат ёрдам кўрсатдилар. Энди, яна бир жиҳат, Маҳмуджон укамизнинг ўзиям ўтган кунлар давомида астойдил ишлади. Дилида сабр, тилида шукрона бўлди. Мана, натижаси: Қуёшга қулоч очган 4 хонали уй битай, деб қолди, - дейди “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмудхон Азамов.

Шу кунларда янги иморатнинг том қисмини ёпиш ва шифер қадашга тайёрлаш ишлари давом этмоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.