Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда янги болалар майдончалари фойдаланишга топширилди

×

 2022-10-25 16:26:37    264

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил Давлат дастурига асосан, Бағдод туманида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан бағдод тумани марказидаги кўп қаватли уйлар ҳовлиларида 3 та янги болалар майдончаси бунёд этилди ва бундай масканлар сони 17 тага етди. Аҳоли мурожаатлари асосида, “Бўстон” даҳасидаги 74-80-, “Исломобод” даҳасидаги 7-9- ва “Дўстлик” даҳасидаги 20-22-уйлар олдида барпо қилинган янги майдончалар учун 450 млн. сўм маблағ сарфланди.

Майдончаларда ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган, масканларнинг техник ҳолати, тозалиги бошқарув компанияси ва маҳалла томонидан доимий назорат қилиниб, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.

Бағдод тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Зайлобиддин Хидировнинг маълум қилишича, келгуси йилда яна 4 та мана шундай замонавий майдончалар қурилиши ва фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.