Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг байрам табриги

×

 2022-10-25 16:28:41    216

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Сизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман.

Азиз дўстлар!

Ички ишлар органлари ходимлари зиммасига юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли вазифа юкланган. Шу нуқтаи назардан, тизимни ислоҳ қилиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ички ишлар органларида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, мутлақо янги тизим шакллантирилди. Ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, халқ манфаатларига хизмат қиладиган профессионал, халқчил тузилмага айлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилди.

Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса, бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар орасидаги тотувликни сақлашда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллаштирилаётгани ҳамда соҳа ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни фидойилик билан бажараётгани алоҳида ўрин тутмоқда.

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!

Ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, роҳат-фароғатидан, керак бўлса жонидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли фаолиятини алоҳида эътироф этамиз.

Ички ишлар идораларининг барча ходимларини, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, ички ишлар идоралари фахрийларини касб байрами билан Бағдод тумани ҳокимлиги ва туманимиз аҳли номидан яна бир бор самимий қутлайман.Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишдек сермашаққат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юрт посбонлари!