Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган муҳокамаларда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди

×

 2022-10-26 17:16:06    213

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Юсуфжон Хусаинов бугун “Қароқчитол”, “Миришкор”, "Намуна" ва “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари билан учрашиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масъуллари томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида мулоҳаза юритди.

Таъкидландики, маҳаллаларда аҳоли турмуш даражасини кўтариш учун асосий драйвер йўналишлар белгилаб олинган. Деярли барча маҳаллада чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхоначилик, деҳқончилик, боғдорчилик, хизмат кўрсатиш каби йўналишлар босқичма-босқич ривожлантириб борилади. Аҳолини, айниқса, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия асосида иссиқхоналар қуриш ёки турли меҳнат қуролларини сотиб олишда яқиндан кўмак бериш, умуман олганда, қишлоқ одамларининг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Аҳоли вакиллари билан кечган самимий суҳбатларда, ҳудудларда мавжуд муаммолар ҳам тилга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Техника асрида яшаяпмиз: 5-10 йил олдин хувиллаб турган энг кичик муюлиш ҳам бугун тирбанд, маҳалладаги автоуловларнинг сони-ю саноғини биров айтиб беролмайди ҳозир. 4н-891 – “Хўжақишлоқ-Ҳамзаобод йўналиши” умумфойдаланувдаги автомобиль йўли ҳам жуда серқатнов бўлиб қолди. Ачинарлиси, онда-сонда бўлса-да, мазкур йўналишда ҳам автоавариялар кузатиляпти.

Масалан, 13 октябрь куни шу йўлда 2 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда, 2 нафар фуқарода ҳаёт учун хавфли бўлган шикастланишлар аниқланиб, шифохонага ётқизилган. Ҳар 2 ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

“Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.С. 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қонунан белгиланган алимент пулларини (жами 11,77 млн. сўм) тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли аввалроқ 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, лекин шунда ҳам ўз оталик бурчини адо этмаган фуқаро энди жиноий жавобгарликка тортилди. 

Бугун ҳудудларда аҳоли вакиллари билан ўтказилган муҳокамаларда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.