Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Доимий комиссия йиғилишида ажримлар ҳамда ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди

×

 2022-10-28 18:29:39    216

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгаши ҳузуридаги “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, туманда ажримлар ҳамда ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси (в.б.) Шерзод Ахунбаев 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Бағдод туманидан ажрим бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан ахборот берар экан, ушбу муддатда суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисида жами 753 та иш кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 254 таси Бағдод тумани “ҳисса”сига тўғри келгани, шундан 162 таси қаноатлантирилиб, 77 таси рад этилгани, 14 таси кўрмасдан қолдирилгани ва 1 таси иш юритишдан тугатилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, шу даврда суд томонидан туман бўйича 321 та алимент ундириш юзасидан 321 та, моддий таъминот ундириш юзасидан 135 та, оилавий низолар юзасидан 26 та, уй-жой низолари юзасидан эса 17 та иш кўриб чиқилган.

Йиғилишда, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Тожиеванинг жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда ажримлар ва ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Маълум қилинишича, ажримлар ҳамда шаръий никоҳларнинг олдини олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг қамровли 300 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бунинг самарасида шаръий никоҳдаги 13 та оила ФҲДЁ бўлимида рўйхатдан ўтказилиб, никоҳ расмийлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, жорий йил бошидан буён ушбу марказда 500 нафардан зиёд никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаётга тайёрланди.

- Ажрим ёқасига келиб қолган, низоли оилаларга маҳалладаги намунали оилалар, фаоллар мураббий сифатида бириктирилган, “Ота-оналар университети” машғулотларига жалб этиш орқали муаммоли оилаларда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашилмоқда, - дея таъкидлади Т.Тожиева. Натижада, ажрим ёқасида турган 105 та оиланинг 92 тасида соғлом муҳит шакллантирилди ва томонлар яраштирилди.

Йиғилишда, шунингдек, ажрим сабаблари ҳам кўриб чиқилди. Таҳлилларга кўра, фарзандсизлик сабабли – 17 та (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 15 тага камайган), узоқ йиллар бир оила бўлиб яшамаслик сабабли – 53 та (ўтган йили – 0 та), учинчи шахс аралашуви сабабли – 47 та (ўтган йили – 34 та), спиртли ичимлик истеъмоли сабабли – 3 та ( ўтган йили – 2 та), характери тўғри келмагани сабабли – 69 та (ўтган йили – 57 та), никоҳланувчиларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги сабабли – 42 та (ўтган йили – 35 та), гиёҳвандлик моддалари истеъмоли сабабли – 3 та (ўтган йили – 2 та) оилага дарз кетган.

Йиғилиш якунида, жамият ва давлат тараққиётида ажримларнинг салбий таъсири (фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси – Ойбек Жиянов) ҳамда Ислом дини ва шариатда никоҳ, оила ва бошқа ижтимоий муносабатлар хусусидаги қарашлар (туман Бош имоми – Соҳибжон Аҳмедов), оилалардаги фарзандларни ижтимоий ҳимоялашнинг амалдаги тартиб-таомиллари (туман пенция жамғармаси бошлиғи - Собитали Собиров) юзасидан мулоҳаза юритилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.