Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муқаддам опанинг мушкули осон бўлди
2022-10-28 18:31:44 341
Бағдод туманининг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муқаддамхон опа Юлдашева 25 йилдан буён “отамзамон”дан қолган тикув машинасида иш тикади. Ҳар йили 15-20 нафаргача шогирд етиштирадиган чевар қачонлардан бери ўзи учун мундайроқ тикув машинаси харид қила олмай, ҳалак эди. Бугун эса опанинг кўп йиллик орзуси ушалди: унга субсидия асосида замонавий тикув машинаси топширилди.
- Биринчи гуруҳ ногирониман, лекин шундай бўлсаям, ўзимни ўзим эплаб, муносиб ҳаёт кечириш учун тинимсиз ҳаракат қиляпман, - дейди Муқаддамхон опа. – Асосан келинлар сарпосини тайёрлайман. Тўй мавсумида буюртма кўп бўлади, аммо машинам эскилиги сабаб уларнинг ҳаммасига ҳам улгуролмас эдим. Мана энди, замонавий чок машинасига эга бўлдим, ҳар қанча буюртмани тез ва сифатли бажаришим мумкин. Бу эса, менга, оиламга қўшимча даромад олиб келади.
Муқаддамхон опа Юлдашева “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган. Ўзига кўрсатилаётган давомли эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор.
Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов чевар опа билан суҳбатлашар экан, унинг сабр-матонати, метин иродаси ҳамда ишбилгилиги учун раҳмат айтди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.