Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қароқчитол”да электр таъминотидаги муаммолар бартараф этилмоқда
2022-10-31 16:59:45 322
Бағдод туманининг “Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Муҳташам кўчасида маънан эскирган симёғочлар ўрнига 50 дона темир-бетон конструкцияли устунлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, 2,6 км. узунликда тармоқ тортиш ва 160 кВа ли янги транформатор пунктини ўрнатиш ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда МФЙ раиси Иззатулло Тошпўлатов хабар берди.
- Лойиҳадаги ишларни амалга ошириш учун 300 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган. Айни пайтда жараён қизғин давом этмоқда. Барчаси якунига етгач, 300 дан ортиқ хонадонда электр таъминоти яхшиланади. Яқинда туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаинов маҳалламиз фуқаролари билан учрашганда, мана шу муаммо кўтарилган эди. Раҳбарларимизга раҳмат, анчадан буён “бошоғриқ” бўлиб турган шу масала ҳам ижобий ечим топди, - дейди И.Тошпўлатов.
Маълумот учун: жорий йилда маҳалла таркибидаги Файзли кўчасида (0,4 км) бетон қопламали ички хўжалик йўли қурилган. Шунингдек, аҳоли ташаббуси билан маҳалладаги тик артезиан қудуғига сув минораси ўрнатилиши ва 1,5 км. масофада тармоқ тортилиши ҳисобига 200 га яқин хонадон ичимлик суви билан таъминланди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.