Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Озиқ-овқат захираси: “Пиёздан муаммо бўлмайди”
2022-10-31 18:09:46 294
Бағдод туманида 2022-2023 йиллар қиш ва баҳор ойларида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, ижтимоий соҳа, “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари томонидан захиралар яратилмоқда. Жумладан, аҳолининг пиёз маҳсулотига бўлган талаби 1 минг тоннани ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинган бўлиб, ҳозирда “Арамати Багдада” масъулияти чекланган жамияти ва “Бераки” хусусий корхонаси томонидан 1 минг 100 тонна пиёз захираси яратилган.
Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов мавжуд сақлов омборларида бўлиб, захирага олинган маҳсулотлар ва уларнинг сақланиш шароитларини кўздан кечирди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.