Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ҳоким ёрдамчиси вилоят кўрик-танловида 2-ўринни қўлга киритди

×

 2022-11-01 18:06:32    354

PDF yuklash
Chop etish


11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган байрам тадбири соҳа фидойиларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

Тантанада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, вилоят, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, уюшма ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари Х.Бозоров бугунги кунда Фарғона вилоятида корхона-ташкилотларда 10 мингдан зиёд ишчи-ходимлар фидокорона меҳнат қилиб келаётгани ҳамда касаба уюшмалари ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди.

Байрам тадбирида Федерация томонидан эълон қилинган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг яхши аёл иш берувчи”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” каби танловларнинг вилоят босқичи ғолибларига диплом, пул мукофотлари, эсдалик совғалари тантанали топширилди.

–  Менинг қисқа фурсатдаги камтарона меҳнатларим Ўзбекистон касаба уюшлари Федерацияси томонидан ўтказиб келинаётган “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” кўрик танловида эътироф этилиб, вилоят босқичида фахрли 2-ўринга лойиқ кўрилди. Рости, ҳозир ҳаяжондаман. Бу эътироф менинг келгуси фаолиятим учун катта масъулият юклайди. Албатта, билдирилган юксак ишончни ўз меҳнатим билан оқлайман, – дейди Бағдод туманидаги “Чекхитой” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев.

Таниқли хонандалар томонидан ижро этилган дилбар тароналар йиғилганларга манзур бўлиб, байрамона кайфият улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.