Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

3 та маҳаллада сайёр қабул ташкилланди

×

 2022-11-01 18:10:05    193

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги 1-сектор таркибига кирувчи “Амиробод”, “Хўжақишлоқ” ва “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва айниқса, ишлашнинг “маҳаллабай” олиб борилиши, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу амалиёт жамиятимизда ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Бугунги сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Уларнинг аксари жойида қаноатлантирилган бўлса, яна айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўтказилаётган ушбу қабуллардан келиб чиқиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Мухтасар айтганда, ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмаяпти. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.