Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қаровултепада ички хўжалик йўллари асфальтланмоқда

×

 2022-11-03 18:36:14    216

PDF yuklash
Chop etish


Раимжон ака Холдоров Бағдод туманининг “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Гавҳар кўчасида 35 йилдан буён яшайди. Ўтган йиллар давомида бу ва бунга ёндош кўчалар асфальт кўрмади. Аҳолининг ҳашар йўли билан ҳар 5-10 йилда ётқизган шағалини биринчи қиш мавсумидаёқ “ер ютиб”, аввалгидан абгор ҳолга келарди. Инсон қадрини улуғлаш, қишлоқлар инфратузилмасини тубдан ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар Гавҳар сингари олис манзилларни ҳам обод масканларга айлантирмоқда.

-  Президентимизга минг раҳмат айтамиз, 35 йилда ҳал бўлмаган иш 3 соатда битди-қўйди, - дейди Раимжон ака. – Қўни-қўшниларимиз билан роса-а хурсанд бўлиб турибмиз. Невараларимизнинг қувончини айтмайсизми, велосипедда учамиз энди, деб қийқириб юришибди. Йўлсозларга ҳам офарин. Ёмғиргаям парво қилмасдан ишлашди, барака топишсин.

Маҳалла раиси Маҳмудхон Аъзамовнинг маълум қилишича, ҳудуддаги ички хўжалик йўлларининг 3,1 км. узунликдаги қисмига асфальт ётқизилмоқда. Ўтган 2 кун давомида эҳоли энг зич жойлашган Гавҳар шоҳкўчаси тўлиқ асфальтлаштирилди. Бугун эса Қизғалдоқ ва Абдулла Авлоний кўчаларида қизғин иш олиб борилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.