Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат дастури чекмирзаободликлар хонадонини чароғон, турмушини фаровон қилди
2022-11-03 18:38:53 290
“Обод қишлоқ” Давлат дастури билан белгилаб олинган устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Бағдод туманининг “Чекмирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Шарқ юлдузи кўчасида 250 кВа ли янги трансформатор пункти ўрнатилди. Бунга қўшимча тариқасида 160 кВа ли яна бир трансформатор ўрнатилиши белгиланганки, натижада, 500 дан ортиқ хўжаликда электр таъминоти яхшиланади.
Бундан ташқари, Гулчилар ва Отсотар кўчаларида ҳам мавжуд трансформаторлар “юк”ини енгиллатиш мақсадида 2 та янги ТП ўрнатилади.
Умуман олганда, Дастур бўйича мазкур ҳудудда шу кунга қадар 206 та маънан эскирган симёғочлар темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Шунингдек, 5 км узунликда янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
Босқичма-босқич амалга оширилаётган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида чекмирзаободликлар хонадони чароғон, турмуши янада фаровон кўриниш олаётир.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.