Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими: “Болажонлар учун барча шарт-шароитларни яратиб беришимиз лозим!”

×

 2022-11-03 18:40:11    206

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов бугун 1-сектор таркибидаги маҳаллаларда мавжуд Давлат мактабгача таълим ташкилотларини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишларни манзилли ўрганди.

Танқидий таҳлил асосида олиб борилган ўрганишлар давомида муассасаларда тарбияланувчилар учун тайёрланаётган овқатлар сифати ва таркибининг кунлик таомнома меъёрларига қай даражада мувофиқлиги, ошхоналарнинг санитария ҳолатлари, машғулот ва дам олиш хоналарининг иситилиши, иссиқлик тизимларининг айни ҳолати, кўмир ва озиқ-овқат захираларининг сақланиш шароитлари, таълим-тарбия сифати ҳамда ходимларнинг педагогик маҳорати кўздан кечирилди.

1-сектор ҳудудида жами 13 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шу кунга қадар бу муассасаларда 304,6 тонна кўмир ёқилғиси (режага нисбатан – 96,7 фоиз) жамғарилгани қайд этилди. Аммо ўрганиш давомида айрим боғчаларда иситиш тизимларининг носозлиги боис, хоналар етарли даражада иситилмаётгани, машғулотларда илғор педагогик услублардан кенг фойдаланилмаётгани, ташкилот директорларида шахсий масъулият ва ташаббускорлик етишмаслиги аён бўлди. 

Таъкидлаш лозимки, 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида 90 ўринли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда кўмир, озиқ-овқат захиралари омборлари, ошхона ва чегара деворларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 180 млн. сўм йўналтирилди. 
Шунингдек, 24- ва 32-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам 90 ўринли янги бинолар барпо этилиб, фойдаланиш учун топширилган. 41-ДМТТ да эса маънан эскирган иситиш қозони алмаштирилиб, янги ҳожатхона қуриш ишлари давом этмоқда.

“Чекмирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 52-сонли ДМТТ да ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида мутлақо янгидан қад ростлаётган боғча биноси учун 3 млрд. 998 млн. сўм йўналтирилган.

Ўрганиш давомида, 19-, 27-, 41- ва 53-ДМТТ ларда эскирган иситиш қозонларини алмаштириш лозимлиги таъкидланди. 
Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, раҳбарлар ва ходимларда масъулият ҳамда шахсий жавобгарликни ошириш юзасидан мактабгача таълим бўлими масъулларига зарур топшириқлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.