Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҲИСОБОТИ

×

 2022-11-04 16:26:57    257

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти  “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги 218-сонли фармонни имзолади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур фармонга асосан қатор солиқ енгилликлари жорий этилди. Ҳужжатга мувофиқ:

фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;

солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинди.

Албатта, берилаётган солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратади, соҳа ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шу ўринда, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил октябрь ойи давомида Бағдод тумани ДСИ томонидан 172 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, шундан 157 тасига кўмаклашилди. Мазкур жараён давомида 37 та тадбиркорлик субъектига дастлабки бухгалтерияни юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, 18 та тадбиркорлик субъектига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, 24 та тадбиркорлик субъектига “Е-Ijara” бўйича тушунча бериш, 32 та тадбиркорлик субъектига “Е-Aktiv”, 12 та тадбиркорлик субъектига шахсий ҳисобварақадан нусха бериш ва ортиқча тўланган ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз. Солиқ тизимига оид қўшимча саволлар бўлса, ишонч телефонимизга (73-479-28-07) қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилади ва жавоб берилади.

“Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” тамойили доирасида сиз билан ҳамкорликка тайёрмиз!