Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими яна бир фуқаронинг хонадонига тикув машинаси олиб борди
2022-11-04 16:31:40 289
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулбаҳор Асқарова хонадонига борди. Ногиронлиги (II гуруҳ) бўлган ушбу фуқаро маълум муддат аввал ўзи учун субсидия тариқасида замонавий тикув машинаси ажратилишини сўраб мурожаат қилган эди.
- Тўғриси, жудаям хурсанд бўлдим, - дея ўз қувончини ифодалайди Гулбаҳор опа. – Мурожаат қилишга қилгандим-у, лекин бу сўровим бунчалик тез ҳал бўлишини кутмовдим. Туманимиз ҳокими шахсан уйимга келиб, ҳолимиздан хабар олиб, машинани топширганиям ҳаммамизни севинтирди. Мени қўллаб-қувватлаганларнинг боши тўйдан чиқмасин, бола-чақасининг орзу-ҳавасини кўрсин.
Гулбаҳор опанинг 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Рўзғор юритишда турмуш ўртоғига ёрдам беришни мақсад қилиб, чеварчилик курсларида ҳунар ўрганди ва эски машинаси билан 10 йилдан буён болалар учун мавсумий кийим-кечак тикади. Дард ўлсин, ёзда жарроҳлик амалиётини ҳам бошидан ўтказган опа қайта куч-қувватини тиклаб, яна аввалги ҳунарини давом эттиришни ният қилиб турганди. Энди бу ният-мақсадларга янги тикув машинаси билан эришилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.