Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Обод қишлоқ": Дашт - обод масканга айланмоқда

×

 2022-11-05 17:59:27    221

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Дашт" маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмаси "Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида тубдан янгиланиб, аҳолининг турмуши фаровонлашмоқда. Хусусан, ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида янги трансформатор пунктларини ўрнатилиб, мавжудларини таъмирлаш ишлари қизғин давом этаётир. 

- Ёшлик кўчасида 150 дан зиёд хонадон мавжуд ва уларга 160 кВа ли трансформатор орқали электр токи етказиб берилар эди. Ана шу трансформаторга Бўстон кўчасидаги худди шунча хонадон ҳам уланганди. Ана энди, ўша ТП даги ҳолатни ўзингиз тасаввур қилаверинг: "бечора" трансформаторнинг "боши" йил-ўн икки ой таъмирдан чиқмасди-да. Бу кўчаларда "ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу" эди-да, ростданам. Давлатимизга раҳмат, мана шу муаммоларимиз ижобий ечим топди. Дастур асосида эски ТП таъмирланиб, қўшимчасига 250 кВа ли янги трансформатор пункти, 62 та темир-бетон таянч ўрнатилди. Натижада, қарийб 450 та хонадонда электр таъминоти яхшиланди, - дейди МФЙ раиси Маъмуржон Мирзаев. 

Раиснинг маълум қилишича, МФЙ таркибидаги Сартуз қишлоғида ҳам ушбу йўналишда талайгина ишлар бажарилди. Чунончи, ҳудудда мавжуд 250 кВа ли трансформаторнинг "юк"ини енгиллатиш мақсадида 160 кВа ли янги ТП ва 71 дона таянч ўрнатилди. Умумий ҳисобда, 2,7 км узунликда янги тармоқлар тортилиб, 50 та кўча чироқлари қўйилди. 

- Бундан ташқари, Бўстон кўчасида 600 метр, Сойбўйи кўчасида 1 км, Фаровон кўчасида 400 метр масофада бетон қопламали ички хўжалик йўллари қурилди. Шунингдек, Навоий кўчасида ҳам 400 метрлик йўлга асфальт ётқизилди. Ҳудудимизда яна 3 км узунликдаги ички йўлларимизни ҳам асфальтлаш режалаштирилган, - дейди М.Мирзаев. 

Айни кунларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этиш учун 13 км узунликда тармоқ тортиш, 2 та сув иншоотини қуриш ва 1 та мавжуд иншоотни таъмирлаш давом этмоқда. Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, 1 минг 13 та хонадонга обиҳаёт кириб боради. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.