Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иссиқхона хўжаликлари фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда

×

 2022-11-05 18:02:09    217

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, куни кеча (2 ноябрь) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Мамлакат аҳолисига сифатли ва кафолатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мазкур соҳада банд бўлган аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилувчи мазкур қарор Бағдод туманидаги “Marvel Invest” масъулияти чекланган жамияти тасарруфида бўлган замонавий иссиқхона мажмуаси эгаларини ҳам жуда севинтирди.

- Президентимиз қарори билан, иссиқхона хўжаликларида маҳсулот етиштириш ва тайёр маҳсулотни ички-ташқи бозорга йўналтиришнинг янги механизми жорий этиладиган бўлди, - дейди биз билан суҳбатда иссиқхона иш бошқарувчиси Мақсуджон Бозоров. – Шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхона хўжаликларига уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотни улардан харид қилиш чораларини кўриши, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга кўмаклашиши белгилаб қўйилди. Иссиқхона хўжаликларини уруғлик, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар, иссиқхона материалларини сотиб олиш ва иситиш харажатлари учун айланма маблағ билан таъминлашда банклар томонидан бир йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратиладиган бўлди. Бунда, иссиқхона хўжаликлари учун тижорат банкларига кредит ва уларнинг фоизини қайтариш муддати қатъий равишда маҳсулотнинг пишиб-етилиши даврига мослаштирилди. Иссиқхоналарга табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмаслиги ҳам қарорда кўрсатиб ўтилди. Бу енгилликлар, шак-шубҳасиз, фаолиятни янада ривожлантириш, иқтисодий барқарорликка эришишда биз учун жудаям муҳим.

2020 йилда ҳудудий дастур асосида ташкил этилган гидропоника усулидаги иссиқхонада айни пайтда “Замира” навли помидор етиштирилмоқда. 22 минг туп кўчатдан илк ҳосил йиғиб олиниб, ички бозорларга пешма-пеш етказиб берилаётир. 

Лойиҳа қиймати 7 млрд. сўм бўлган мазкур иссиқхонада йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,2 млрд. сўмни ташкил этади. Бу ерда 15 та доимий иш ўрни яратилган. Миришкорлар келгуси йилнинг баҳор фаслига қадар 110 тонна ҳосил етиштиришни мақсад қилишган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.