Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати: “электросеть” ходимлари кўчат экишди

×

 2022-11-07 16:46:18    238

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатини амалга оширишга қаратилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида корхона ҳудудида бўш турган майдончага 90 туп манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.


- Асосан игна баргли дарахт кўчатларини экдик. Уларнинг парвариши учун корхонамизнинг ҳар бир ишчи-ходими масъул. Шу йил якунига қадар 200 туп мевали-манзарали дарахт ва бута кўчатлари экишни ният қилганмиз. Албатта, келгуси йилнинг баҳор фаслида ушбу эзгу ишни янада уюшқоқлик ва кўтаринкилик билан давом эттирамиз, - дейди корхона раҳбари Давлатжон Собиров.

Туманда мавжуд корхона ва ташкилотларда, ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар ҳамда фермер хўжаликларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар тизимли тарзда олиб борилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.