Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кузги шудгор – мўл ҳосил гарови

×

 2022-11-08 17:01:22    243

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда “Ер ҳайдасанг, куз ҳайда – куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, деган мақол бор. Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Бағдод туманида 2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан ташкилланган кўргазмали семинарда ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, шудгорлаш отрядлари масъуллари, механизаторлар, пахта-тўқимачилик кластери вакиллари, қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари қатнашди. Туманда жами 7 минг 373 гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу мақсадда ушбу муҳим агротехник тадбирга туманда алоҳида ҳозирлик кўрилди. Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плугларни марказлашган ҳолда пухта созлаш ва ишга шай ҳолга келтириш ишлари олиб борилди. Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш учун 9 та отряд тузилиб, уларга 27 та юқори унумли ҳайдов техникалари бириктирилди. Механизаторларнинг тунги шудгор ишларини самарали ташкил қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, улар учун кўчма дам олиш хоналари тайёрланди. Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб, кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, кўчма дам олиш хонаси билан таъминланади. Механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимларни уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш кўзда тутилган. Отряд раҳбарлари ва механизаторларни рағбатлантириш ҳамда иш унумдорлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига олдиндан иш ҳақи, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилади. Семинарда кузги шудгорлаш тадбирини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, мавсум доирасидаги вазифаларни оптимал муддатларда ва уюшқоқлик билан бажариш юзасидан мутасаддилар ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларига зарурий тавсиялар берилди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.