Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада “Workоut” майдончаси ташкил қилинди
2022-11-09 15:19:24 275
Саломатлик, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда спортнинг, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир инсон яхши билади. Шу сабабли, спорт билан шуғулланишга одатланаётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 5 ноябрда имзоланган “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор бу масалага давлат даражасида эътибор кучайтирилаётганидан далолатдир. Мазкур ҳужжатда мамлакатимизда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган. Шунга кўра, Бағдод туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги “Workоut” майдончаси барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари ҳисобидан қурилиб, фойдаланишга топширилган спорт майдончасида аҳолининг барча қатламига спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун муносиб шарт-шароитлар яратилган. Мазкур қулайликлар ҳамда шароитлардан маҳалла аҳолиси бирдай мамнун. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.