Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда импорт ўрнини босувчи бетон плиталар ишлаб чиқарилмоқда

×

 2022-11-09 15:20:35    244

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Мухторжон Мадаминов томонидан бетон плиталар ишлаб чиқариш ва тош майдалаш лойиҳалари ишга туширилди. Умумий қиймати 5,5 млрд. сўм бўлган мазкур лойиҳаларнинг амалиётга жорий қилиниши 35 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлади. Қурилиш соҳаси – миллий иқтисодиётимизнинг “драйвер”ларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз қурилиш соҳасида кескин юксалиш юзага келди. Ўз навбатида, соҳанинг ривожланиши қўшимча иш ўринлари яратилишига ва инфратузилмани яхшилашга ёрдам бермоқда. - Ишлаб чиқариш ускуналарини Эрон ва Хитой давлатларидан олиб келдик, - дейди тадбиркор биз билан суҳбатда. – Чет эллик муҳандислар 10 кун давомида бу жиҳозларни ўрнатиб, улардан фойдаланишнинг муҳим техник талабларини ўргатишди. Содда бўлмаган технологик жараёнларни ишчиларимиз осон ўзлаштиришди. Мақсадимиз, қурилиш соҳаси ривожига ҳисса қўшиш, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат. Тадбиркор келгусида турли ўлчам ва рангдаги кафеллар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўймоқчи. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.