Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Асалхоннинг орзуси амалга ошди

×

 2022-11-09 15:22:09    261

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Асалхон Маҳамаджонова 11-синфда ўқийди, дарсдан бўш вақтларида эса хорижий тилларни ўрганиш учун туман марказидаги ўқув курсларига қатнайди. Битирувчи эмасми, кўп мутолаа қилади, қўшимча маълумотлар олиш учун пуллик компьютер хизматига иши тушади нуқул. Ўз сепингда бўлмаса, ўзганики эп бўлмас, дерди Асалхон. Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов куни кеча Асалхон яшайдиган ҳовлида меҳмон бўлди. Битирувчи қизнинг васийлари билан учрашди, ҳол-аҳвол сўради. - 2006 йилда дадасидан, кейинроқ онасидан ҳам айрилиб қолди неварам, - деди Маҳамаджон ота меҳмон билан суҳбатда. – Ўшанда 4 ёшда эди Асалхон. 3 нафар қизимнинг қаторига қўшиб, Соҳибахон бувиси билан бу гўдакни катта қилдик. Кулса – кулдик, куюнса – куюндик. Мана, энди улғайиб, дўхтир бўламан, деб астойдил ўқияпти. Насиб қилса, кўп яхши кунларини кўрамиз, деб ўтирибмиз-да. Сизнинг келганингиз – юрагимизга дармон, ярамизга малҳам бўлди, ҳоким болам. Минг раҳмат... Давлатимиз раҳбарининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий этилган “Меҳр дафтари”га киритилган Асалхон шахсий компьютери бўлишини орзу қилиши ҳақида масъулларга айтган эди. Шунга кўра, унга ноутбук ажратилди ва васийларга топширилди. P.S.: Хонадонга ташриф вақтида Асалхон репетиторлик курсида бўлгани сабабли, у билан кўришишнинг имкони бўлмаганди. Кўп ўтмай, унинг ўзи учун ажратилган ноутбук қаршисида илм билан машғул бўлиб тургани акс этган сурат етиб келди бизга. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.