Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик устоз ёзувчининг янги асари “Тарихий мавзудаги энг яхши нашр” сифатида тан олинди

×

 2022-11-10 16:28:51    225

PDF yuklash
Chop etish


“Қатлнома” асари орқали китобхонларга яхши таниш бўлган устоз ёзувчи ва публицист Набижон Боқийнинг “Қизил тошбўрон” деб номланган янги асари “Тарихий мавзудаги энг яхши нашр” дея эътироф этилди.

 

Тумандошимизнинг ушбу асарини чоп этгани учун “Янги нашр авлоди” нашриёти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Tashkent Book Fest” Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг якунидаги тақдирлаш маросимида I даражали диплом билан тақдирланди.

 

“Қизил тошбўрон” – XX аср жамоатчилигида турли қарашлар уйғотган, фидокор жадидлар ҳаракати намояндаларидан бири сифатида ўз ўрнига эга бўлган шахс – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётини қамраб олган жуда салмоқли ҳужжатли роман ҳисобланади.

 

Асарда Ҳамзанинг 1889 йилдан 1929 йилга қадар давом этган 40 йиллик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинган. Шоирнинг таржимаи ҳолидан тортиб, ижодий фаолияти, сиёсий қарашлари ва йиллар давомида кўп сонли китобхонларни катта сўроққа рўбарў қилган қатл сабаблари – барчаси “Қизил тошбўрон” асарида моҳирона баён қилинган.

 

Маълумот учун: Набижон Боқий – 1956 йил 7 ноябрда Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. 1984 йилда ТошДУнинг (ҳозирда, Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Ёзувчининг “Бир муҳаббат қиссаси” (1990 й), “Қатлнома” (1992 й.), “Гулзамира” (1994 й.), “Чингиз афандига мактублар” (2004 й.), “Анвар пошонинг васияти” (Истанбул, 2006 й.) каби қиссалари чоп этилган. Шунингдек, Роберт Луис Стивенсоннинг “Меросхўр”, “Катриона” романларини (1990 й.) ҳамда Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов ёзган “Чўққида қолган овчининг оҳи зори” (1998 й., Ё. Хўжамбердиев билан ҳамкорликда) китобини,  Георгий Пряхиннинг “Тушларимга кирар Ҳазора” романини (2013 й.) ўзбек тилига юксак иқтидор билан таржима қилган.  Садриддин Айнийнинг “Судхўрнинг  ўлими”  қиссаси асосида ёзилган 10 қисмдан иборат киноқисса (2007 й.) ҳам тумандошимиз қаламига мансуб. Набижон Боқий 1996 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.