Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда сўнгги 6 ой давомида 677 та хонадонга 17 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари, 24 та хонадонга 700 дан ортиқ шифер бепул берилди

×

 2022-11-16 16:44:36    276

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг фуқаролар билан манзилли учрашувлари, доимий ва сайёр қабуллари натижадорлиги билан алоҳида кўзга ташланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг май-октябрь ойлари давомида 677 та хонадонга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 24 та хонадонга эса уй-жой таъмири учун турли қурилиш ашёлари бепул берилди.

Туман ҳокимлигининг хўжалик мудири Ойбек Акбаровнинг маълум қилишича, фуқаролар мурожаатлари асосида шу кунгача 5 тонна картошка, 5 тонна сабзи, 5 тонна пиёз, 500 литр пахта ёғи, 800 кг гуруч ва 500 кг макарон маҳсулотлари, яна қанчадан-қанча ноозиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бундан ташқари, куз-қиш мавсуми олдидан ҳовли-жойининг том қисмини таъмирлашда ёрдам сўраган 24 нафар фуқаро 750 дона шифер билан таъминланди. 

Албатта, кимнингдир оғирини сал бўлса-да енгиллатиш, мушкулини осон қилиш – улкан савобли иш. Мурожаати ижобий ҳал бўлган, ҳокимликдан озми-кўпми ёрдам олган инсонлар раҳмат айтиб, дуо қилишяпти. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.