Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан “Oчиқ бюджет” порталига киритилган ва ғолиб бўлган лойиҳалар ижроси фаровонликка хизмат қилмоқда
2022-11-16 16:45:56 289
Бағдод туманининг “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида ички хўжалик йўлларини асфальтлаш ишлари бошланди. Мазкур лойиҳа тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Элбек Қодиров ташаббуси билан “Очиқ бюджет” порталига киритилган ҳамда 2 минг 429 та овоз билан 2-босқич ғолиби сифатида эътироф этилган эди.
- Лойиҳа учун овоз бериш жараёнида маҳалламиз аҳолиси якдиллик кўрсатди, ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлдик, - дейди Э.Қодиров. – Бу ички йўллар барпо этилганидан буён асфальт кўрмаган, ёзда чанг, қишда лой эди. Ёши улуғлар билан маслаҳатлашиб, шу муаммони ижобий ҳал этиш учун “Очиқ бюджет”га лойиҳа киритган эдик. Мана, юзимиз ёруғ бўлиб, шу кўчаларимизга асфальт ётқизиш ишлари бошланди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 950 млн. сўм маблағ ажратилди. Бу ўзгаришлардан аҳоли жуда хурсанд.
Туманнинг "Қоракўл" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси Ёдгорбек Абдулғозиев ташаббуси билан "Очиқ бюджет" порталига киритилган лойиҳа 2 минг 297 та овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 2 та янги сув қудуғи қазиб чиқаришга қаратилган мазкур лойиҳа учун маҳаллий бюджетдан 600 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича, ҳозирга қадар 1 та сув қудуғи қазиб чиқарилиб, иккинчи қудуқни қазиш жараёнлари бошланмоқда. Лойиҳада белгиланган ишлар тўлиқ якунлангач, ҳудуддаги 230 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.