Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда ёшлар хатлови жараёнлари қандай бормоқда?
2022-11-16 16:47:50 326
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратилган тизим асосида маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчилари ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда аниқланган муаммоларни ижобий ҳал қилиш таклифларини тайёрлаш мақсадида “ёшлар баланси”ни қайта шакллантириш учун уйма-уй хатлов олиб бормоқдалар. Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбари Орзимурод Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, мазкур жараён бошланган 14 ноябрдан шу бугунги кунга қадар 14-30 ёшдаги 5 минг 232 нафар ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилган.
Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов 1-сектор таркибидаги “Намуна” ва “Қирқволида” маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар хатлови жараёнларининг боришини ўрганди. Ўрганиш давомида, ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий-ижтимоий билимларини ошириш, “маҳалла бешлиги”нинг узвий ҳамкорлигини таъминлаш, аниқ ва ишончли маълумотлар асосида “ёшлар баланси”ни шакллантириш лозимлиги таъкидланди. Ёшларга оид давлат сиёсатини тўлақонли амалга оширишда маҳаллада дуч келинаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Маҳалла раислари, ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси аъзолари ва бошқа масъулларга бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.
Таъкидланишича, “Чекмирзаобод”, “Каримбобо”, “Нурафшон” ва “Мурувват” маҳаллаларида хатлов жараёнлари жадал тус олган, аммо “Чекхитой”, “Муқимий”, “Юксалиш”, “Гулистон” каби маҳаллаларда эса бироз сустроқ.
Шу кунга қадар ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 76 нафар ёшларни турли ижтимоий масалалар сабабли “Ёшлар дафтари”га киритиш таклифи билдирилган ва хатлов жараёнларини 5 декабрга қадар тўлиқ якунлаш белгиланган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.