Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар хатловини ўтказишда ҳамжиҳатлик зарур

×

 2022-11-17 17:30:15    278

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов 1-сектор таркибидаги маҳаллаларда ёшлар хатлови жараёнларининг боришини ўрганди.

Таҳлилларга кўра, айрим ҳудудларда хатлов жараёнлари нисбатан суст бормоқда. Масалан, 16 ноябрь санасига қадар “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида атиги 140 нафар ёшлар қайта хатловдан ўтказилди. Бу эса, ҳудуддаги 14-30 ёшли фуқароларнинг 10,7 фоизини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич “Матқулобод” маҳалласида 10,2 фоизни, “Чексарой”да 8,1 фоизни, “Қирқволида” МФЙда 13,2 фоизни, “Қароқчитол”да 13,9 фоизни ташкил этмоқда, холос.

Таъкидланишича, хатлов жараёнларини аниқ ва тўла-тўкис олиб бориш ҳамда белгиланган муддатда якунлаш учун “маҳалла бешлиги”нинг ҳамжиҳатлиги ўта зарур. Бунда, барча масъулиятни маҳалладаги ёшлар етакчиси зиммасига юклаб қўйиш асло ярамайди. Уйма-уй юрилганда ҳар бир хонадоннинг ижтимоий ҳолати, мавжуд муаммоларини рўй-рост ўрганиш ва уларни ҳал этиш учун тегишли таклифларни тайёрлаш лозим. Шундагина асл мақсадга эришилади – “ёшлар баланси” мукаммал шаклланади.

Ўрганиш давомида, маҳалла раислари, ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси аъзолари ва бошқа масъулларга хатлов самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.