Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иттифоқда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

×

 2022-11-21 15:22:32    303

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Янги ҳаёт кўчасида ижтимоий шерикчилик асосида янги трансформатор ўрнатилди. Бу, ҳудуддаги 60 дан зиёд хўжаликни электр энергияси билан сифатли таъминлаш имконини беради.

- Арзимизни раҳбарларга айтдик. Биз томонларда ток кучи жуда паст, айниқса, қиш ойларида аҳволимиз танг бўлади, шу муаммони биргаликда ҳал қилайлик, деб. Раҳмат, сўзимиз ерда қолмади: туман ҳокимининг ёрдами билан кўчамизга янги подстанция ўрнатиб беришди – 50/50 бўлди. Энди мавжуд яроқсиз таянчларни ҳам янгисига алмаштириб олсак, электр бўйича мутлақо муаммомиз қолмайди, - дейди биз билан суҳбатда фаоллардан бири Алижон ака Аҳмадалиев.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Умиджон Янгибоевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, маҳаллада жорий йил якунига қадар аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам бутунлай бархам топади. Тасдиқланган лойиҳага кўра, Янги ҳаёт кўчасида 4 км масофада янгидан тармоқ тортилиб, мавжуд тик қудуқ таъмирланади. Шунингдек, Навбаҳор, Нурафшон, Истиқлол ва Амир Темур кўчаларида яшовчи аҳоли учун янги тик қудуқ қазилади ва 3 км масофада тармоқ тортиш режалаштирилган. 2 млрд. 50 млн. сўм маблағ сарфланиши кутилаётган лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 500 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

- Келгуси йил учун ҳам муайян режаларимиз бор, албатта. Ички хўжалик йўлларини асфальтлаш, янги темир-бетон таянчлар, кўча чироқлари ўрнатиш, умуман олганда, мавжуд инфратузилмани босқичма-босқич янгилаб, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишни мақсад қилганмиз, - дейди Умиджон Янгибоев.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йиларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, Бағдод туманида жами 39 та лойиҳани амалга ошириш учун 32 млрд. 690 млн. сўм маблағ ажратилгани ҳақида маълум қилинган эди (https://t.me/bagdodim_news/21924).

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.