Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Жаҳолатга қарши маърифат”

×

 2022-11-21 15:24:24    228

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани Гулистон шаҳарчасида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ҳамда туман бош имом хатиби ҳамкорлигида ташкилланди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, албатта, бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги – халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, бугунги мураккаб даврда ғоявий ва ахборот хуружларидан халқимизни, айниқса, ёшларимизни асраш, уларни билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш,  китоб ўқишга бўлган муносабатларини ўзгартиришдан иборат.

Тадбирда, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Холдоров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси Умиджон Ҳабибуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов, туман бош имом хатиби Соҳибжон Аҳмедов сўзга чиқиб, ёшлар маънавиятига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ва тажовуз миллат хавфсизлигига қаратилгани, тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиз экани, бу каби таҳдидларни барча бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, маънавий тарбия билан енгиш кераклиги ҳақида фикр юритдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар учун “Китоблар ярмаркаси” ҳам ташкил этилиб, янги китоблар тақдимотлари ўтказилди, шунингдек, иқтидорли ёшлар томонидан саҳна кўринишлари ҳамда “Сохта даъволар” номли қисқа метражли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.