Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аварияли узилишлар вақтида тиббий муассасаларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-11-21 17:03:29    286

PDF yuklash
Chop etish


Электр таъминотидаги чекловлар ва аварияли узилишлар вақтида Бағдод тумани Марказий шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасаларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Аввал хабар берилганидек, “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсумида 4 минг 295 та овоз тўплаган “Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Марказий шифохонани электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш”ни назарда тутувчи лойиҳа учун маҳаллий бюджет маблағларидан ажратилган 440 млн. 100 минг сўм эвазига 350 кВа электр энергияси ишлаб чиқарувчи генератор харид қилинган эди. Шундан сўнг, туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг тегишли кўрсатмалари асосида, туғруқ мажмуаси ва бошқа бўлимларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун алоҳида тармоқ тортиш ишлари бошланди.

Дастлаб, тиббий амалиёт блоклари, реанимация ва жарроҳлик бўлимлари барқарор электр энергияси билан таъминланди. Куни кеча туғруқ мажмуасига ҳам тармоқ тортилди ва электрдаги узилишлар вақтида муассасани энергия билан таъминлаш имкони яратилди. Бугун геникология бўлимида ҳам электромонтаж ишлари якунланди. Эртага эса ҳомиладорлар патологияси бўлими, сўнгра болалар бўлими ва юқумли касалликлар бўлимига ҳам алоҳида тармоқ тортилади. Умуман олганда, туманда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига эришиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.