Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХОТИН–ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР ТАЛАБИ

×

 2022-11-21 17:21:18    318

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйидаги вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилди.

Жумладан, ишсиз, айниқса қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллалар географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишни ташкил этиб, уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва уни ривожлантиришига ёрдам бериб келинмоқда

Шунингдек 2022 йил 11 август кунидаги №650-сон Ҳукумат қарори билан Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;

хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;

ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;

норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;

одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;

умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

 И.Исаков,

Бағдод тумани адлия бўлими

Бош маслахатчиси.