Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларга йўлланмалар олишда қулайлик

×

 2022-11-21 17:29:34    344

PDF yuklash
Chop etish


Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар беришда шаффофликни таъминлаш ҳамда инсон омилисиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида йўлланма олиш учун мурожаат этиш тартибини соддалаштириш шу куннинг мухим масалаларидан бирига айланган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19-ноябрдаги 693-сонли “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, қарор билан “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Мазкур Регламентга кўра, Давлат хизматлари марказларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари маркази орқали ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари назарда тутилган. Электрон платформада мурожаат қилган фуқаронинг рўйхати ва навбати электрон тарзда шаклланади.

Ушбу тизим жорий йилнинг 1 октябридан ишга туширилган бўлиб, санаторийлар йўлланмалари учун навбатлари келган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни электрон база орқали туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига юборилади ва бўлим томонидан санаторий йўлланмалари кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга расмийлаштирнилиб берилади.     

2 та узрли ҳолатда, яъни навбати келган шахс шифохонада даволанаётган бўлса, касаллик варақасига асосан ёки чет давлатга чиқиб кетган бўлса, асослантирувчи ҳужжатга асосан 30 (ўттиз) кун муддатга узайтириш имконияти яратилган бўлиб, бошқа ҳолатларда эса навбати келган фуқароларнинг аризаси рад этилиб, рўйхатдан чиқарилади ва қайта рўйхатдан ўтади.

Ўктамжон Аҳмедов, 

Бағдод тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.