Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хитойлик инвестор Бағдодда 3 млн. АҚШ долларлик янги лойиҳани амалга оширмоқчи

×

 2022-11-26 16:14:50    186

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов бугун хитойлик инвестор – “SSY Group Limited” компаниясининг бошқарув директорларидан бири Ан Шу Жун (An Shu Jun)ни қабул қилди.

Жорий йил бошидан буён туман иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция салмоғи сезиларли даражада кўпайганини таъкидлаш лозим. Хориж сармояси иштирокида бир қанча истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётган бўлса, ҳозиргача айрим қувватларнинг тўлақонли фаолият бошлашига ҳам эришилди.

Қабул жараёнида ҳам айни шу жиҳатлар хусусида атрофилича сўз юритилди. Туман ҳокими бугунги кунда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти жуда юқори баҳоланиши, хомашё ресурсларига бой эканини айтиб, қурилиш индустрияси, аҳолига тиббий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятлари билан боғлиқ лойиҳалар илгари сурилса, уларни ҳаётга татбиқ этиш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шарт-шароит яратиб берилишини билдирди.

Ўз навбатида, жаноб Ан илиқ муносабатдан мамнунлик изҳор этиб, жиддий бизнес ҳамкорликка эришишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

- Компаниямизнинг қарийб 70 йиллик тарихи ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўзига хос анъаналари бор, - деди Ан Шу Жун. – Шунингдек, пахта чиқитидан турли қурилиш ашёлари тайёрлаш ҳам ўзлаштирилган. Туманингизда янги лойиҳаларни босқичма-босқич муваффақиятли амалга ошириш учун зарур инфратузилмаларга эга бўлган фойдаланувсиз бино ёки бўш ер майдони керак. Илк лойиҳа учун 3 млн. АҚШ доллари қийматида инвестиция киритишни режалаштирганмиз.

Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сўнгги вақтда Фарғона вилояти, хусусан, Бағдод туманига хорижий инвесторларнинг қизиқиши ортиб бораётгани, чет эллик сармоядорлар учун кенг имконият ва енгилликлар тақдим этилаётгани ҳамда бизнес юритиш учун қулай муҳит яратилаётгани алоҳида урғуланди.

Учрашув якунида, хитойлик инвестор учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш, ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ишларни қатъий давом эттириш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.