Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Зўравонликка қарши 16 кун" ижтимоий-ҳуқуқий тадбирлар мажмуасига старт берилди
2022-11-30 14:48:40 252
Бағдод туманида "Зўравонликка қарши 16 кун" ижтимоий-ҳуқуқий тадбирлар мажмуасига старт берилди. Шу муносабат билан туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
“Дунёнинг тўқ сариқ ранг-туси: жамғариш, жавоб бериш, олдини олиш, жамлаш!” шиори остидаги тадбирлар мажмуаси 16 кун давом этади.
Матбуот анжуманида, хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аёлларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Халқ таълими, мактабгача таълим, ички ишлар, ФҲДЁ бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси ҳамда Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбарлари қатнашган анжуманда белгиланган муддат давомида ўтказилиши режаланган тадбирлар хусусида батафсил ахборот берилди.
Маълум қилинишича, ушбу тадбирлар 25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, “Зўравонликсиз оила - фаровон ҳаёт сари" умумий шиори остида ўтказилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.