Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими ёшлар мурожаатларини манзилли ўрганмоқда
2022-11-30 14:53:38 266
Бағдод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Юсуфжон Хусаинов маҳаллаларда ёшлар мурожаатларини манзилли ўрганиб, хатлов жараёнларининг боришини кўздан кечирди.
“Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ёдгоржон Қодиров ижтимоий кам таъминланган ҳимояга муҳтож оила фарзанди сифатида “Ёшлар дафтари”га киритилган. “Хонадонбай” ўрганишлар давомида унинг меҳнатга яроқли экани, аммо муқим иш ўрнига ва ёки доимий даромад манбаига эга эмаслиги аниқланди.
Туман ҳокими масъулларга, Ё.Қодировни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, бандлигини таъминлаш ва муайян даромад олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан топшириқлар берди.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси Қобулбек Маъмуралиевнинг маълум қилишича, Ёдгоржоннинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, тез орада унга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ажратилган сусбсидия маблағлари ҳисобидан ўсимликларга кимёвий препаратлар билан ишлов бериш ускунаси топширилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.