Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одам савдоси – аср муаммоси

×

 2022-12-01 11:21:52    307

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир. Ачинарлиси, ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Мазкур жиноятнинг ривожланишига сабаб бўлаётган омиллардан бири фуқароларнинг хорижга бориш ва меҳнат қилишнинг тартиб-қоидалари хусусида етарлича маълумотларга эга бўлмаслиги ҳамда фирибгарлар тузоғига илиниб қолишидадир.

Бу борада мамлакатимизда ҳам одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўп ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди ҳамда 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Қонунга кўра, одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишни билдиради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси  этиб қайта ташкил этилди ва коммиссия олдига бир қатор вазифалар юклатилди.

Жумладан; давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

-миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;

-одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш;

-одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлашдан иборатдир.

Одам савдоси фақатгина Ўзбекистон Республикасининг муаммоси сифатида қарашимиз нотўғри бўлади, чунки ҳозирги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўплаб мамлакатларда кенг тарқалиб бутун дунё ҳамжамиятини ҳавотирга солмоқда. Энг ачинарлиси, одам савдоси боғлиқ жиноятчиликнинг кенг қулоч ёзишига: аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари - ишсиз юрган фукаролар, турмуш ҳаётида кўп қийинчиликка учраган аёллар ва ота – онасининг эътибори ва қарамоғидан четда қолган вояга етмаган шахсларнинг гўёки уларнинг муоммоларини ҳал қилган каби кўриниб, ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмоқдалар.

Ҳозирда барча фуқароларни бурчлари Одам савдосига қарши кураш борасида аҳолининг турли қатламлари, айниқса, аёллар ва вояга етмаган шахсларга одам савдоси каби иллатнинг фаровон турмуш-ҳаётимизга соладиган хавфи ва салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, яъни, аҳолининг кўп жойларда, маҳаллаларда, турли хил таълим муассасаларида, давлат идоралари, корхона, муассаса, ташкилотларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш асосий вазифалардан биридир.

 И.Исаков, 

Бағдод тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.