Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Инсон қадри учун”: ёши улуғ онахонга алоҳида эътибор кўрсатилди
2022-12-01 16:39:43 287
Яқинда 91 ёшни қарши оладиган Зиябу момо Атабоева бетоблиги сабабли ҳозирда алоҳида меҳр-эътиборга муҳтож. Яқинлари томонидан қилинган мурожаатга асосан онахонга ногиронлик аравачаси топширилди.
Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева ва бошқа масъуллар беморнинг ҳолидан хабар олишиб, Зиябу момонинг тезроқ оёққа туриши ва яна узоқ йиллар давомида фарзандларига бош бўлиб юришига тилак билдирдилар.
- Маҳалламизда 33 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар мавжуд. Улар ҳам доимий эътиборимизда: ногиронлиги бўлган кекса ёшдаги фуқароларимиз учун алоҳида тиббиёт ходимлари бириктирилган. Қолаверса, яқинлашиб келаётган 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан уларни тўкин дастурхон атрофида жамлаб, совға-саломлар улашишни режалаганмиз, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Актамжон Тўйчиев.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.