Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Инсон қадри учун”: Бағдодда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар қалбига қувонч улашилди

×

 2022-12-01 16:42:09    305

PDF yuklash
Chop etish


Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида муайян турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан зиёдроғини болалар ташкил этади. Ҳар йили 3 декабрь санасида Халқаро ногиронлар кунининг нишонланишидан асосий мақсад, бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этиши, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олиниши, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Чунончи, бугун Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ва уларнинг оналари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов сўз олиб, бунда жам бўлганларни яқинлашиб келаётган байрамлар билан қизғин табриклаб, Янги Ўзбекистонда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ экани, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

Туман халқ таълими бўлими мудири Дилфузахон Каримованинг маълум қилишича, 2022-2023 ўқув йилида 51 нафар ўқувчи (шундан, 27 нафари қизлар) якка тартибда таълим олмоқда. Уларга бошланғич ва юқори синфларда 306 нафар малакали ўқитувчи уй шароитида дарс беради.

Туманнинг “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоирахон опа Зиётова 12 яшар фарзанди Ҳасанбой билан бирга бугунги тадбирга таклиф қилинди. Ўзига ва кўнгли ўксик ўғлига кўрсатилган меҳр-мурувватдан, иззат-икромдан Шоирахон опа жуда-жуда севинди.

Туман ҳокими ҳар бир ўқувчи билан бирма-бир ҳол-аҳвол сўрашиб, уларга ҳокимлик ва ҳомийларнинг совғаларини шахсан топширди. Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари иштирокчилар эътиборига хавола қилинди.

Байрам тадбири якунлангач, “Galaxy park” маъмурияти болалар учун бепул хизмат кўрсатдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.