Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақил давлатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида Бағдодда замонавий савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди
2022-12-02 17:23:38 284
Бағдодлик ёш тадбиркор Баҳромжон Жиянов кўп йиллар давомида самарасиз фойдаланиб келинган бинода замонавий маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўконини ташкил этди. Янги мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.
Туман ҳокими маҳсулотларни кўздан кечирар экан, юртимизда фуқаролар ҳаёти йил сайин фаровонлашиб бораётганини таъкидлади.
– Ҳар бир ислоҳот, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши керак, - деди Ю.Хусаинов. – Шундагина, одамларимизнинг турмуши гўзаллашади, ҳаётига мазмун киради, кўнглида хотиржамлик ҳукм суради, давлатдан, сиёсатдан рози бўлади. Айтишим мумкинки, ушбу савдо мажмуаси жонажон Ватанимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида тумандошларимиз учун муносиб байрам совғаси бўлди.
Маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари ва савдо дўконини барпо этиш учун қарийб 7 млрд. сўм маблағ сарфлаган тадбиркор бу ерда 15 та иш ўрни яратишни мақсад қилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.