Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Махсус мактаб-интернати ўқувчилари ҳам меҳр ва эътибордан четда қолмади

×

 2022-12-02 17:26:46    320

PDF yuklash
Chop etish


Эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони – юрак уриб тутар экан, инсон яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди. Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бағдод тумани бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда ҳам ўз аксини топди.

Сана муносабати билан, тумандаги 88-сонли имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернати ўқувчилари иштирокида байрам тадбири ташкилланди. Тадбир аввалида, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бемисл ғамхўрлик ҳақида сўз юритдилар.

“Меҳрли қалблар” деб номланган тадбирда меҳр ва эътибордан, давомли ғамхўрликдан болажонлар кўнгли тоғдек кўтарилди. Ўқувчиларнинг байрамона чиқишлари, гўзал раслари ва куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз киритди. 

Тадбир якунида, махсус мактаб-интернатининг 250 нафарга яқин ўқувчиларига туман ҳокимлиги ҳамда саховатпеша ҳомийларнинг байрам совғалари топширилди.

Болалар қувончи – юрт қувончидир. Бола кулса – дунё кулади, дейдилар. Ўқувчилар жажжи қалбларида бир олам қувонч, завқ-шавқ туйишгани аниқ. Уларнинг ҳиссиёти юз-кўзларида, сўзларида намоён бўлди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.